Суперлигада дастлабки истеъфо рўй берди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасида дастлабки истеъфо кузатилди. Бу иккинчи турдан сўнг дарҳол амалга оширилди.

Tecno

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Иван Бубалога чиқиш эшиклари кўрсатилган. Хорватиялик мутахассис аллақачон ўз юртига жўнаб кетган. Жамоани Анвар Ғофуров вақтинча бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" 1-турда "Қизилқум"га, 2-турда эса "Андижон"га имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!