Суперлига. ОКМК "Пахтакор"га қарши 34 ўйиннинг атиги 5 тасида ғалаба қозонган (превью)

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида ОКМК меҳмонда "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур баҳс олдидан ОКМК матбуот хизмати превьюни тақдим этди. 

Tecno

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида биринчи ва бешинчи поғоналарни банд этиб турибди. "Шерлар" мусобақада ўтказилган барча 19 учрашувдан сўнг 42 очко жамғарган бўлса, "кончилар" 19 ўйинда 29 очко тўплаган.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар солсак, барча мусобақалардаги ўтказилган ўйинларда катта устунлик "шерлар" тарафида. 34 ўйиндан 5 тасида ОКМК ғалаба қайд этган, "Пахтакор"да эса 25 ғалаба мавжуд ва қолган 4 беллашувда дуранг қайд этилган.

превью

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!