Суперлига. «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Суперлига. «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

  • 0
  • Футбол

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб, 43-дақиқада меҳмонлар футболчиси Заид Тахсин ҳисобни очди. Шундан сўнг 84-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамроқулов бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт давомида жамоалар бошқа гол кирита олишмади.

Айни пайтда «лочинлар» 46 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, «шерлар» 53 очко жамғариб, 2-поғонани банд этган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ