Сульшер ишонган ҳужумчисидан айрилди

  • 16 апрель, 2021, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Сульшернинг ўзи хабар қилди.

Tecno

Маълум бўлишича, Марсьяль 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Франция терма жамоаси  таркибида Қозоғистон футболчиларига қарши ўтказилган учрашувда тиззасидан жароҳат олган.

- Афсуски, у тиззасидан лат еди. Антони мавсум охиригача сафдан чиқди. Бу биз учун оғир йўқотиш, - деди Сульшер.

Антони Марсьяль жорий мавсумда барча турнирларда 36 та маротаба майдонга тушиб, еттита гол урганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!