Сон "Тоттенхэм" билан хайрлашди: "Бу клуб абадий қалбимда қолади"

CHERY AUTO

Якшанба куни Осиёда ўтказилган ўртоқлик учрашувида "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу беллашув Сон Хён Мин учун лондонликлар таркибидаги сўнгги ўйин бўлди.

Tecno

Ушбу беллашувнинг 65-дақиқасида у майдонни тарк этар экан, ҳар икки жамоа футболчилари ва мухлислар уни оламшумул олқишлар билан кузатишди.

"Хайрлашиш вақти келди. "Тоттенхэм" абадий менинг қалбимда қолади", – деди Сон ўйиндан сўнг.

Жанубий кореялик ҳужумчи "шпорлар" сафида 10 мавсум тўп сурди. Бу вақт мобайнида у 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол урди ва 101 та голли пас билан ҳамкасбларини тўп билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!