Скалони: "Месси ва Роналду – ҳар даврнинг устунлари бўлишса-да, мен барибир Леони танлайман"

CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида ўз танловини амалга ошириб, уларни таърифлаб ўтди:

Tecno

"Агар мен танлашим керак бўлганида, Леони танлардим, чунки уни кўриб, қандай футболчи эканини биламан. Бугун уларни таққослаш бефойда — улардан завқ олиш керак. Ишонч билан айта оламанки, ҳар иккиси ҳам 70-йиллардан то бугунги кунгача ҳар қандай даврда ўйнай оларди. Чунки ҳақиқий маҳорат ҳар қандай замонда намоён бўлади.

Иккаласи ҳам футбол даҳолари. Ҳар хил характери бор, лекин иккаласи ҳам етакчи – ҳар бири ўз услубида. Лео буни бошқача кўрсатади. Масалан, 2021 йилги Америка кубогида Колумбияга қарши ўйинда у мушак оғриғи билан ўйин олдидан соғлиқ муаммоси бўлса-да, шифокорнинг массажидан кейин майдонга чиқди ва барчасини унутиб, ўзини тўлиқ ўйинга бағишлади" – деди аргентиналик мутахассис.

Шунингдек, у 1993 йилда Диего Марадона "Ньюэллс Олд Бойз"га ўтганини эслади:

"Биз – қуйи қатлам болалари, уни кутиб олиш учун байроқ кўтардик. Ҳатто у билан тушган суратим ҳам бор. У машқ қилганида бутун Белья-Виста ҳудуди тўхтаб қоларди. Барча уни томоша қилиш учун тўпланарди. У нафақат клуб, балки биз учун ҳам унутилмас из қолдирди" - дея қўшимча қилди Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!