“Сити” Холанднинг келишувини ўзгартирмоқчи

  • 13 октябрь, 2023, 17:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” хўжайинларига жамоа тўрурари Эрлинг Холанднинг ўйини жуда маъқул келмоқда. Айни пайтда мутасаддилар норвегиялик ўйинчини узоқ муддатга жамоада олиб қолиш йўлларини қидиряпти.

Tecno

DeadlineDayLive нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” 23 ёшли ҳужумчининг шартномасидан уни сотиб олиш мумкинлиги ҳақида бандни олиб ташламоқчи. Амалдаги келишувга кўра, Холандни 200 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқини берадиган банд асосида бошқа клублар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

“Манчестер Сити” янги шартнома имзолаш орқали Холандга даъвогар клубларнинг йўлини ёпиб қўйишни истаяпти.

Эрлинг Холанд 2022 йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд”дан Англи Премьер-лигасига кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!