Шюррле "Боруссия"га муддатидан аввал қайтадиган бўлди

  • 4 апрель, 2019, 15:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни ижара асосида "Фулхэм" сафида ўтказаётган вингер Андре Шюррле ёзда яна "Боруссия" Дортмундга қайтадиган бўлди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли германиялик футболчи ва инглиз клуби ўртасидаги ижара келишуви гарчи 2020 йилга қадар имзоланган бўлсада, “Фулхэм” муддатидан аввал Чемпионшипга тушиб кетгани боис у “Боруссия”га эртароқ қайтадиган бўлди.

Маълумот учун, Шюррле жорий мавсум “Фулхэм” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!