Шомуродовга рақобатчи бўладиган футболчини яна 8 та жамоа талашяпти

CHERY AUTO

Ёзги трансферлар мавсумида клублар жамоа таркибини кучайтира оладиган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга катта эътибор қаратади.

Tecno

Мавсум давомида порлаган ўйинчиларнинг харидори кўп бўлиши ҳам табиий ҳол. Элдор Шомуродов ўйнаётган “Рома” скаутлари “Штутгарт” футболчиси Ник Волтемадени олиб келмоқчи.

“Бўрилар” Германия терма жамоаси форвадини Артём Довбик ва Элдор Шомуродовга рақобатчи сифатида кўряпти.

Бироқ 23 ёшли ҳужумчининг харидори кўпайиб кетди.

Сaughtoffside нашрининг ёзишича, Вольтемадени яна саккиз жамоа – “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Вест Хэм”, “Брайтон”, “Эвертон”, “Атлетико”, “Бавария”, “Наполи” ҳам ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Якунланган мавсумда Бундеслигада 28 та учрашувда 12 та гол урган истеъдодли ҳужумчини “Штутгарт” раҳбарияти 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!