Шомуродов ўйнаган учрашувда “Кальяри” тарихдаги энг ёмон натижани қайд этди

  • 09 Oct 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган мавсум якунларига кўра, А Серияга йўлланма олган “Кальяри” янги мавсумга катта умидлар билан киришган эди.

Tecno

Клаудио Раньеридек тажрибали мураббийга эга бўлган жамоа ҳали ҳам ўз йўлини топа олгани йўқ. Сардинияликлар дастлабки саккизта учрашувдан олтитасида рақибларига имкониятни бой берди ва иккита ўйинда дуранг қайд этди.

Саккизинчи турда “Кальяри”нинг “Рома”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бергани клуб тарихида антирекорд қайд этилишига сабаб бўлди.

Статистикага ихтисослашган Opta нашрининг маълум қилишича, “Кальяри” ўз тарихида ҳеч қачон чемпионатни бу мавсумчалик омадсиз бошламаган.

Мутахассислар бунга сабаб қилиб, А Серия дебютанти чемпионат аввалидаёқ “Интер”, “Милан”, “Рома”, “Форентина” ва “Аталанта” каби қудратли жамоаларга тўқнаш келганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Кальяри” ва “Рома” баҳс Элдор Шомуродов учун алоҳида аҳамият касб этди. Легионер аслида “Рома” футболчиси ҳисобланади. Элдор бу мавсумни ижара асосида “Кальяри”да ўтказмоқда.

28 ёшли ҳужумчимиз “Рома”га қарши баҳсда 74-дақиқада захирадан майдонга тушиб, фаол ўйнади. Лекин унинг ҳаракатлари самарали кўрсаткич қайд этиш учун етарли бўлмади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Бахриддин М.З.
09/10/2023 19:32
Миссия 1 бажарилди