Шаҳноза Ҳайдарова — III Осиё ёшлар ўйинлари вице-чемпиони!
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинларининг комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Оғир атлетика спорти бўйича -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган истеъдодли спортчимиз Шаҳноза Ҳайдарова ҳозиргина якунланган даст кўтариш беллашувларида 93 ҳамда 97 кг оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтариб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим этди.
Шу тариқа, қизларимиз иштирокидаги зафарли юриш муваффақиятли давом этмоқда.



Фикрлар