Саутгейт АПЛ клубини бошқариши мумкин!

  • 23 Oct 16:52
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" яқинда бош мураббийини ўзгартириши мумкин. Лондон жамоаси мавсумни ёмон бошлади ва саккизта турдан сўнг ҳали ғалаба қозона олмади (учта дуранг, бешта мағлубият).

Tecno

Ҳозирда "бургутлар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, агарда Оливер Гласнер лавозимидан озод этилса, Гарет Саутгейт жамоа бошқарувига келиши мумкин. 54 ёшли мутахассис ёздаги "Евро-2024" турнирдан сўнг Англия терма жамоасини тарк этганди ва ҳозирда ишсиз.

Бундан ташқари, раҳбарият Грем Поттер ва Дэвид Мойес вариантларни ҳам кўриб чиқади.

Comments

You must be logged in to commet!