Санчо «Хетафе»га ўтиш учун маошини кескин камайтиришига тўғри келади
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо эркин агент сифатида испаниялик «Хетафе» билан шартнома имзолашга яқин турибди.
The Telegraph маълумотига кўра, 26 ёшли футболчи Испания клубига ўтиш учун маошини сезиларли даражада камайтириши керак. «Хетафе» унга ҳафтасига тахминан 12 минг евро тўлашга тайёр.
Таққослаш учун, Санчо «Манчестер Юнайтед»да ҳафтасига қарийб 300 минг евро маош олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда англиялик футболчи Россия клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўтган мавсумда Санчо ижара асосида Бирмингемнинг «Астон Вилла» клубида тўп сурган
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ