Самарқанд шаҳрида жиу-житсу бўйича йилнинг энг муҳим турнири старт олди!

BEPUL PROPAN

Самарқанд шаҳрида жиу-житсу бўйича барча ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Кеча илк кунги баҳслар ва очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақани Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари очиб берди ва барча спортчиларга омад тилади. Шунингдек, Ўзбекистон жиу-житсу федерацияси раисининг 1-ўринбосари Камолиддин Шарафутдинов ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга яратиладиган имкониятларни эслатиб ўтган ҳолда ташкилотчилик учун Самарқанд вилояти мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди.

Қолаверса федерация мутасадлилари Иқболжон Комилов, Ғайрат Набиев ва бош мураббий Ризо Сафаров бу турнир жуда ҳам муҳим эканлиги ва олдинда турган нуфузли чемпионатларга саралаш вазифасини ҳам ўташини таъкидлаб ўтишди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жиу-житсу юртимизда жадал суръатларда ривожланаётганлигини ушбу мусобақа мисолида кўриш мумкин.

Яъни иштирокчилар сони жуда кўп. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 1500 дан ортиқ спортчилар баҳсларга киришган. Турнир 1 майга қадар давом этади. Қуйида очилиш маросимидан фотолавҳани эътиборингизга хавола этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!