РПЛдаги легионерларимиз қишда кетадиган бўляпти

  • 24 декабрь, 2024, 13:17
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоннинг "Рубин" клуби қишки трансферлар ойнасида айрим футболчиларни қўйиб юбормоқчи. 

Tecno

Таниқлик инсайдер Иван Каровнинг маълум қилишича, жамоа 5 футболчини сотиш ёки ижарага беришга тайёр. Улар орасида ҳамюрларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳам бор. 

"Ашурматов 2 йил давомида асосий таркибга кира олмади ва рақобатни бой берди. Унга Яқин Шарқ клубларидан қизиқиш бор, аммо Қозонга ҳозирча аниқ таклифлар келиб тушмаган.

Раҳмоналиев ўзининг иқтидорига қарамай, захира футболчисига айланди. 21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум РПЛда атиги 84 дақиқа ўйнади. Шу боис Қозон футболчини доимий ёки ижарага қўйиб юборишга тайёр.

Ўзбекистоннинг “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Нефтчи” клублари Умаралини ўз сафига қўшиб олмоқчи, лекин у ватанига қайтишни истамайди. Футболчи Туркия ва Австралиядан вариантлар қидирмоқда", - деди Карпов.

Маълумот учун, иккала легионеримизнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/12/2024 15:20
урис клублари бизнинг уйинчиларга эмас