Роналдуга катта рекорд таътимади

  • 07 Dec 17:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 13-турида “Ан-Наср” сафарда Жидданинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан куч синашди.

Tecno

Учрашувда мезбонлар Карим Бензема ва Стивен Бергвейн голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Риёдликларнинг ягона голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Бу гол 39 ёшли юлдузга ўз рекордини янгилаш имконини берди.

Роналду профессионал фаолиятидаги расмий учрашувлардаги 916-голини киритди. Бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Португалиялик футболчи “Спортинг”да бешта, “Манчестер Юнайтед” да 145 та, “Реал”да 450 та, “Ювентус”да 101 та, “Ан-Наср”да 81 та тўп киритган. Шунингдек, Португалия терма жамоаси сафида 134 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Криштиану футбол тарихи, терма жамоа, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларининг энг зўр тўпурари ҳисобланади.    

Comments

You must be logged in to commet!