
Роналдудан мотивацион гаплар
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотлардан сўнг мотивация берувчи пост қолдирди.
"Қаттиқ меҳнат қилинг ва олдингизда турган мақсадларингизга эътиборли бўлинг. Дўстларингиз билан ўтказаётган вақтингиздан завқ олинг.
Дўстим Далот билан ажойиб тарзда машғулот ўтказдик. Курашишда давом этинг", - дея ўз инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирди португалиялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли голеадор жорий мавсум 33 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ҳамда 3 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар