"Андижон"да энг кўп гол урган ва энг кўп ўйнаган футболчилар кимлар эканини биласизми?

CHERY AUTO

Мавсумнинг биринчи қисми якунига етгани сабабли клубларимизда асосан статистик маълумотлар ҳавола этилиши табиий. Чунки бу ҳам мухлисларда ўзига яраша қизиқиш уйғотиши табиий.

Tecno

Биринчи давра якунларига кўра, “Андижон” сафида ҳаммаси бўлиб 26 нафар футболчи расмий баҳсларда иштирок этган. Маълумот учун, "Бургутлар" мавсумнинг дастлабки ярмида 9-ўринни банд этди. "Андижон" чемпионатга Александр Хомяков бош мураббийлигида киришиб, ярмидан Максим Шацких бошқарувига ўтди. 

Статистик маълумотга кўра, "Бургутлар" таркибида биринчи даврада энг кўп майдонга тушган футболчилар – Усмонали Исмоналиев, Бектемир Абдуманнонов ва Рустам Турдимуродов бўлиб, улар барча 19 та ўйинда майдонга тушишган. Бунда Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубок учрашувлари инобатга олинган. 

Жамоа аъзолари чемпионатда 15 та, Ўзбекистон Кубогида 3 та (гуруҳ босқичи) ва бир бор Суперкубокда қатнашишди. Абубакир Ашуров, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Бекзод Сулаймонов, Миразиз Мухамадалиев ва Асад Ҳабибуллаев "Андижон"да дебютини ўтказдилар. Ҳаттоки, Ёрқинбоев "Бобур арена"да "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтган учрашувда гол урди ва шунинг эвазига баҳс 1:1 ҳисобида якун топган.

Мавсумнинг дастлабки қисмида андижонликлар сафида ярим ҳимоячилар - Дониёр Абдуманнопов ва Бектемир Абдуманнонов 4 тадан гол урдилар ва айнан иккаласи энг кўп гол урган футболчилар бўлиб туришибди. Иккинчи ўринда эса черногориялик ҳимоячи Лука Ускокович бўлиб, у чемпионат ва Кубок баҳсида ҳаммаси бўлиб 3 та гол уришга эришди.

Қуйида 26 нафар ўйинчининг мавсумнинг дастлабки қисмидаги статистикаси билан танишасиз:

Дарвозабонлар

Элдор Адҳамов - 12 ўйин  933 дақиқа  

Валижон Раҳимов - 9 ўйин  777 дақиқа

Ҳимоячилар

Ислом Маматказин -18 ўйин  1548 дақиқа  1 гол\1 ассист

Абубакир Ашуров -3 ўйин  237 дақиқа

Олег Зотеев -12 ўйин  920 дақиқа  1 гол\1 ассист

Асадбек Ҳабибуллаев - 1 ўйин   1 дақиқа

Абдулвоҳид Ғуломов -13 ўйин  1011 дақиқа  2 ассист

Усмонали Исмоналиев -19 ўйин  901 дақиқа

Бекзод Сулаймонов - 2 ўйин  59 дақиқа

Лука Ускокович - 7 ўйин  541 дақиқа  3 гол

*Миомир Журичкович - 10 ўйин  850 дақиқа

Абдураҳмон Комилов -11 ўйин  697 дақиқа

Ярим ҳимоячилар

Алтин Крезиу -17 ўйин  993 дақиқа  1 гол\4 ассист

Искандар Шойқулов -14 ўйин 703 дақиқа

Муҳаммадкарим Тоиров -9 ўйин 736 дақиқа  1 ассист

Дамир Темиров -15 ўйин  662 дақиқа  1 гол\1ассист

Бектемир Абдуманнонов -19 ўйин  1344 дақиқа  4 гол\2 ассист

*Мирзад Механович -10 ўйин  580 дақиқа  1 гол\2 ассист  

Фарҳод Соҳибжонов - 9 ўйин    306 дақиқа  1 ассист

Дониёр Абдуманнопов -18 ўйин  1165 дақиқа  4 гол\1 ассист

Сардор Азимов - 11 ўйин  608 дақиқа  1 гол

Шохжаҳон Ёрқинбоев - 3 ўйин  113 дақиқа  1 гол

Илҳом Абдуғаниев - 16 ўйин  1107 дақиқа  1 гол\1 ассист

Ҳужумчилар

Рустам Турдимуродов - 19 ўйин  1147 дақиқа  2 гол\1 ассист

Миразиз Махамадалиев - 3 ўйин   36 дақиқа

*Ислам Машуков -13 ўйин  599 дақиқа  2 ассист

Изоҳ: * белгиси билан ёзилган футболчилар биринчи бўлим якунланмасидан клубни тарк этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!