Роналду ёки Неймардек яшамайман!

  • 14 март, 2022, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане замонавий футболчиларнинг ҳашаматли ҳаёт тарзи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Ўзимни жуда ҳам танқидчи киши қилиб кўрсатмоқчи эмасман, лекин мени футболдаги айрим қадриятлар жиғимга тегади. Мени бошқача тарбия қилишган. Шунинг учун кўп нарсадан узоқ юришни афзал биламан, - деди.

Садио Мане ҳамкасблари Криштиану Роналду ва Неймарнинг ижтимоий тармоқларини мунтазам кузатиб боришини, лекин уларнинг ҳаёт тарзи унга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Сенегаллик ҳужумчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 5 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди. Терма жамоаси билан Африка Миллатлари кубоги мусобақада бош совринни қўлга киритиб, чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!