Роналду Ямал ҳақида қаттиқ гапирди

CHERY AUTO

Германия мезбонлик қилган Португалия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси финалида жаҳон футболининг икки ёрқин вакили – Криштиану Роналду ва Ламин Ямал ўзаро тўқнашди.

Tecno

Бу гал бош соврин португалияликларга насиб қилди.

Бу учрашувда бир нечта рекордларни янгилаган Криштиану Роналду беллашувдан кейин  испанияликлар етакчиси Ламин Ямал ҳақида гапирди.  

- Ямал ҳали жуда кўп ютуқларни қўлга киритади, булар ҳам жамоавий, ҳам индивидуал совринлар бўлади. У ҳали 17 ёшда ва ҳаммаси олдинда.

Яна бир бор такрорлайман, Ламин ўсиш учун жуда катта салоҳиятга эга.  У феномен, лекин бу ўйинчини ўз ҳолига қўйиш керак. Мен доим шуни сўраб келаман.

Олдинда уни ҳали узоқ фаолият кутиб турибди, балки ҳали Миллатлар лигасида бир неча маротаба ғолиб ҳам чиқар, - деди Криштиану Роналду.

Таъкидлаш лозимки, Испания ўзи иштирок этган Миллатлар лигасининг учта финалидан иккитасида имкониятни бой берган. Португалия эса, учинчи уринишдан иккитасида бош совринни ўзиники қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!