Роналду МЮ мураббийини хавотирга қўймоқда

  • 22 июль, 2022, 14:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг мавсумолди йиғинида ҳужумчи Криштиану Роналду иштирок этмаганидан хавотирда эканлигини инкор этмади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳозирда ўзига янги клуб изламоқда, чунки у Чемпионлар лигасида ўйнашни истамоқда.

Tecno

“Албатта, бу мени хавотирга солмоқда. Балки бу унчалик тўғри эмасдир, лекин ҳақиқат шуки, ҳозир мен мавсумолди машғулотларда қатнашаётган футболчилар билан бандман. Айни пайт улар билан бирга бўлишга ва янги мавсумга ажойиб тарзда тайёргарлик кўришни истайман. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, - деди тен Хаг.

Роналду ўтган мавсумда АПЛда 18 та гол урди ва "Манчестер Юнайтед"нинг барча турнирлардаги энг яхши тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!