Роналду муҳим қарорга келди

  • 18 Jun 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионатида иштирок этаётган ёши энг катта икки футболчидан бири ҳисобланади.

Tecno

39 ёшли тўпурар ҳали халқаро миқёсдаги фаолиятини тугатмоқчи эмас.

Relevo нашрининг ёзишича, Европа чемпионати Роналду фаолиятидаги охирги катта турнир бўлмайди. Манбага кўра, Криштиану 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этишга қарор қилган.

Роналду футбол тарихида терма жамоалар миқёсида энг кўп ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини энг кўп ишғол қилган футболчи ҳисобланади.

Унинг ҳисобида халқаро миқёсда 207 та ўйин, 130 та гол ва 46 та ассист бор. Роналду Португалия миллий терма жамоаси сафида 2003 йилдан бери тўп тепяпти.

Comments

You must be logged in to commet!