“Реал” ҳужумчиси “Ливерпуль”га қарши ўйнолмайдиган бўлди

CHERY AUTO

Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Реал” энди Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич навбатдаги турида Англияда “Ливерпуль” меҳмони бўлиши керак.

Tecno

Сўнгги маълумотларга қараганда, мадридликларнинг янги ҳужумчиси Франко Мастантуоно бўлажак беллашувда жароҳати туфайли иштирок эта олмайди. Унинг қачонгача даволаниши ҳозирча маълум эмас.

Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар тарқатди. Унинг маълум қилишича, аргентиналик ҳужумкор футболчи чов қисмидан шикастланган.

Ла Лиганинг 11-турида Мастантуоно “Валенсия”га қарши учрашувни оғриқлар билан ўтказгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби” истеъдодли футболчини ўтган ёз “Ривер Плейт”дан трансфер қилган эди. Мастантуоно янги жамоасида ҳозиргача 12 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист расмийлаштириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!