Роналду муҳим ўйин олдидан нималар деди?

  • 23 февраль, 2022, 19:28
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. 

"Биз клублар миқёсида энг катта турнирнинг қайтишига тайёргарлик кўряпмиз. Олға!", - дея португалиялик форвард ўз инстаграм саҳифасида пост қолдирди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 23-дан 24 февральга ўтар кечаси тунги соат 01:00да старт олади.  

Маълумот ўрнида, 37 ёшли голеадор "матрасчилар"га қарши ўйинларда 25 та гол ва 4 та хет-трик муаллифига айланган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!