
Роналду “Манчестер Юнайтед”га қимматли маслаҳат берди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштану Роналду жамоадошларини руҳлантириш учун бир неча маслаҳат берди.
- Қаттиқ ишланг, ҳар кунги мақсадларингизга интилинг, дўстларингиз билан роҳатланинг ва охиригача курашинг, - деб ёзди Роналду жамоадошларига.
37 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан бери 33 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та тўп киритди ва учта голли пас оширди. Роналду учун жорий мавсум кўнгилдагидек ўтмаяпти. Манчестерликлар кўп очко йўқотмоқда ва мавсум охирида Чемпионлар лигасига чиқа олмаслиги мумкин.
Фикрлар