Роналду кучли ўнликка кирди

  • 15 ноябрь, 2020, 10:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар  ўнлигига кирди.

Tecno

Кеча УЕФА Миллатлар лигаси 5-туридан ўрин олган Францияга (0:1) қарши учрашув 35 ёшли Роналду учун Португалия терма жамоаси сафидаги 169-ўйин бўлди. Бу борадаги жаҳон рекорди мисрлик Аҳмад Ҳассанга тегишли. У терма жамоаси сафида 184 маротаба майдонга тушган.

Роналду Португалия терма жамоасида 2003 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида терма жамоада 102 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!