Роналду кўзимизга кўринма!

  • 11 апрель, 2022, 18:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарларининг аксарияти Криштиану Роналдунинг кетишини истаяпти. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Tecno

Клуб мутасаддилари ёзда португалиялик  тўпурар билан хайрлашишга тайёр. Бироқ якуний қарорни “Манчестер Юнайтед” хўжайини Жоэл Глейзер ва директорлар кенгаши қабул қилади.

Роналду ўтган йили августда “Манчестер Юнайтед”га “ювентус”дан 15 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди Унинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади.

Роналду Манчестерга қайтганидан бери барча турнирларда 34 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!