Роналду ҳафсалани пир қилди

  • 15 август, 2022, 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хагнинг Криштиану Роналду ҳақидаги фикри ўзгарди.

Tecno

Дастлаб, нидерландиялик мутахассис клуб раҳбариятидан португалиялик юлдузни сақлаб қолишни сўраётган эди. Эрик тен Хаг жаҳон миқёсидаги ҳужумчининг тўпурарлик маҳоратидан фойдаланишни режалаштирганди.

Бироқ, Роналду жамоа сафига қайтганидан кейин Эрик тен Хаг уни ўз тактик схемаларига жойлаштиришга қийналмоқда.

The Athletic нашрининг ёзишича, Роналду машғулот чоғида ҳам нидерладиялик мураббийнинг асосий қуроли юқори прессинг қўллаб ўйнаш усулига жуда кўп эътироз қилмоқда.

Энди бош мураббий клуб хўжайинларидан 37 ёшли форвард ўрнига бошқа ҳужумчи олиб беришни сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!