
Роналду фаолиятини қачон якунламоқчи? - футболчининг ўзи жавоб берди!
Португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди. 40 ёшли ҳужумчининг сўзларига кўра, у бутсаларини қачон михга илишни ҳали ҳал қилмаган. Роналду футболдан завқ олишни тўхтатгандагина фаолиятини якунламоқчи.
"Фаолиятимни якунлаш? Менинг менталитетим - ҳар куни билан яшаш. Ўйнаш учун унча кўп йил қолмади. Лекин лаҳзадан завқланяпман. Фаолиятимни тугатиш санаси аниқ эмас. Ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Мен завқ олиш ва ўйнашни давом эттириш учун шу ердаман" - дея журналистларнинг саволига жавоб берди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, 8 май якшанба куни Миллатлар лигаси финалида Португалия ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Comments