
Роналду: Бу масалани фақат ўзим ҳал қиламан!
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду қачонгача футбол ўйнаши ва келажагини фақат ўзи ҳал қилишини уқтирди.
- Қатардаги жаҳон чемпионати мен учун охиргиси бўладими? Менга шу саволни жуда кўп беришади. Лекин ўз келажагимни фақат ўзим ҳал қиладиган одамман. Агар кўзпроқ ўйнашни истасам, ҳаракатда давом этаман. Ўйнашни хоҳламасам, ўша заҳоти тўхтайман. Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан, - деди Криштиану Роналду.
Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтказиладиган ҳал қилувчи учрашувда Италия терма жамоасини мусобақадан чиқариб юборган Шимолий Македония билан куч синашади.
Фикрлар