"Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

  • 07 Apr 01:19
  • Bilolbek Imomov
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

Бир неча дақиқа олдин Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу турда "Рома" ўз уйида Туриннинг "Ювентус" клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Римликларнинг ягона голини ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 
 
Миллий терма жамоамиз сардори иккинчи бўлимнинг аввалида Матс Хуммельс ўрнига майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштирган эди. 
 
Унинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларини бир нечта машҳур порталлар турлича баҳолади! 
 
Sofascore ҳамюртимизнинг туринликларга қарши баҳсини 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, Fotmob портали ]футболчимизга 7.3 балл қўйди. Бундан ташқари, Flashscore нашри эса  ҳужумчимизни 7.4 деб баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" навбатдаги учрашувини "Лацио"га қарши ўтказади. Ушбу беллашув эса 13 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Азизжон
07/04/2025 01:56
Элдор яшавор биз сен билан