Родригонинг "Арсенал" билан келиша олмаётганининг асосий сабаби маълум бўлди!

  • 24 May 14:55
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго "Арсенал"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг агентлари аллақачон лондонликлар вакиллари билан музокаралар ўтказишган. Бироқ, трансферга тўсқинлик қилаётган асосий муаммо — маош масаласи.

Маълум қилинишича, Родриго йилига 10 миллион евро маош талаб қилмоқда, аммо "Арсенал" бу миқдорни ортиқча деб ҳисобламоқда.

24 ёшли ҳужумчи 2019 йилдан бери "Реал" сафида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер баҳоси 100 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, Родриго жорий мавсум қаймоқранглилар сафида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!