
Ривалдо Ямалга жиддий мурожаат қилиб, маслаҳат берди
"Барселона"нинг афсонавий собиқ футболчиси Ривалдо ёш ҳужумчи Ламин Ямалга муҳим маслаҳат берди. Бразилиялик юлдуз Ямални турли можароли вазиятлардан йироқ бўлишга чақирди.
Маълумки, Ямал яқиндаги туғилган кун тантанаси ортидан танқидларга учради – тадбирда чақирилган артистлардан баъзиларининг ташқи кўриниши айрим мухлисларда норозилик уйғотди.
"Ламин – ақлли ва вазиятни яхши тушунадиган йигит. У бу замон қандай эканини англайди. Ёш ва машҳур бўлган пайтингда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. ОАВ доимо уни кузатиб турибди. Умид қиламанки, у шундай воқеалардан сақланиш кераклигини тушуниб етади.
Биз Ямал ҳақида фақат майдондаги ўйини билан боғлиқ гапларни эшитмоқчимиз. У фақат тўп билан қилган ижобий ҳаракатлари билан тилга олиниши керак. Бунақа можаролар керак эмас – бу қайғули ҳолат" – деди Ривалдо "Betfair" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал яқинда "Барселона" билан шартномасини 2031 йилнинг ўртасигача узайтирган.
Фикрлар