"Реал"нинг самолётида носозлик кузатилди. Жамоа Қатарга етиб бора оладими?

  • 16 Dec 21:03
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" самолётнинг носозлиги сабабли Қитъалараро кубок финалига учишни кечиктирди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Жамоанинг Доҳага учиши керак бўлган самолёти юкхонадаги носозлик туфайли уч соатга қолдирилди. Учишни кечиктириш ва самолётни алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Янги режага кўра, жамоа бугун кечқурун Қатарга қўнади. Мадридликлар финал ўтказиладиган "Лусаил" стадионидан 18 километр масофа узоқликда жойлашади.

Tecno

2022 йилги Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган стадионда иккала жамоанинг машғулотлари, шунингдек, Карло Анчелотти ва ўйинчилардан бирининг матбуот анжумани ўтказилади. Ҳозирда жамоа финалдан сўнг дарҳол Мадридга учиб кетишни режалаштирилмоқда. Сабаби, якшанба куни "Реал" ўз майдонида Ла Лига доирасида "Севилья" билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, "Лос-Бланкос" чоршанба куни бўлиб ўтадиган кубок финалида Мексиканинг "Пачука" жамоасига қарши ўйнайди.

Comments

You must be logged in to commet!