
"Реал"да позиция муаммоси: Винисиус ва Мбаппе бирга тўғри келмаяптими?
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳали ҳам жамоа ҳужум чизиғидаги юлдузларини қандай самарали жойлаштириш устида бош қотирмоқда.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖга йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган баҳсда Винисиус Жуниор ўзи одатланган чап эмас, балки ўнг қанотда тўп сурди. Мбаппе эса чапда ҳаракат қилди, улар орасида эса Гонсало Гарсия жой олди.
Журналист Мигель Анхель Диаснинг хабар беришича, Винисиус атрофидагилар бундай қарордан норози. Сабаби, бразилиялик футболчи ўнг қанотда ўзини ноқулай ҳис қилади ва чапда ҳаракат қилишни афзал билади. Аммо айнан у жойда Мбаппе ўйнамоқда.
Бу икки юлдузни бир вақтда майдонда тўғри жойлаштиришдаги муаммолар ортидан Винисиуснинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишлар оммавий ахборот воситаларида тарқалишни бошлади.
Фикрлар