"Реал" ёзда ҳужумчисини ижарага бермоқчи бўлган

  • 18 сентября, 10:33
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик ёзда "Ювентус"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчининг хизматларини Турин клубига ёзги трансферлар ойнаси бошида таклиф қилишган. Бунда сотиб олиш имкониятисиз ижарага бериш кўзда тутилган.

Турин клуби раҳбарияти ички муҳокамалардан сўнг бу таклифни рад этишга қарор қилди. Июль ойида Эндрик 19 ёшга тўлган. Истиқболли ҳужумчи жароҳат туфайли жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган.

"Палмейрас"нинг собиқ ўйинчисига Испаниянинг "Валенсия" ва "Сельта" клублари ҳам қизиқиш билдирган. Transfermarkt порталида футболчининг қиймати 35 миллион евро деб кўрсатилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию