"Реал" Родрига 115 миллион сарфлашга тайёр!

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родрини нишонга олди. "Қаймоқранглилар" 29 ёшли футболчи учун "шаҳарликлар"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Tecno

Бунга асосий сабаб Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖ га 4:0 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг  Хаби Алонсо жамоанинг марказий чизиғида муаммолар кўплиги ва бу позицияни кучайтириш керак, деган фикрга келган. Испаниялик мутахассис бу бўшлиқни ёпиш учун айнан Родрини идеал номзод деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, амалдаги “Олтин тўп” соҳиби ўтган йил мавсум бошида тиззасининг хочсимон бойлами йиртилгани сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва  АПЛнинг 3 та ўйинда ўз жамоасига ёрдам бера олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!