“Реал” бир футболчидан воз кечди

  • 22 Nov 13:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари жамоа ҳимоячиси Ферлан Менди билан хайрлашишга қарор қилди.

Tecno

Журналист Марио Кортехананинг таъкидлашича, 28 ёшли футболчининг кўп жароҳат олаётгани клубдагиларга ёқмаяпти. Ферлан айнан шу муаммо туфайли Карло Анчелоттининг асосий таркибига кира олмаяпти.

“Қироллик клуби” вакиллари таэрибали ҳимоячини мавсум якунланганидан кейин тўлиқ сотиб юборишни режалаштирган.

Менди жорий мавсумда тўққиз марта майдонга тушди, лекин бирор самарали ҳаракатни амалга ошира олгани йўқ. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Transfermarkt портали Ферлан Мендини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Ёзга бориб бу нарх яна тушиши мумкинлиги айтиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!