Расман! "Тоттенхэм" голландиялик дарвозабонни ортга қайтарди

  • 14 октябрь, 2019, 23:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби голландиялик посбон Мишель Вормнинг жамоага қайтганини расман тасдиқлади.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 35 ёшли футболчи “шпорлар” билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Аммо, ёзда шартномаси якунлангач у жамоани эркин агент сифатида тарк этган эди.

Бироқ, Ворм ўзига янги жамоа топа олмади ва шу боис лондонликлар раҳбарияти уни яна ортга қайтаришди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм”нинг асосий дарвозабони Льорис камида жорий йил охиригача майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!