Алонсо “Реал”га яна икки юлдуз топиб қўйди

CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин янги шогирдлари билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Хаби Алонсо жамоанинг “нозик нуқталари”ни аниқлаб олди.

Tecno

Испаниялик мутахассис энди жамоа таркибини ўзига мослаштиришга, заифлашган позицияларга янги ижрочиларни жалб қилишга эътибор қаратади.

Мадридликлар трансферларга олдиндан тайёргарлик кўришни ёқтиради. Ана шу одатга кўра, “Реал” 2026 йилнинг ёзги трансфер бозорига иккита нишон белгилаб қўйди.

Хаби Алонсо ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилмоқчи. Бу ёз жамоага Трент Александер Арнольд ва Дин Хёйсен олиб келинди. Бир йилдан кейин яна икки ҳимоячи олинади. Улар “Арсенал”да ўйнаётган Европанинг энг зўр марказий ҳимоячиси Вильям Салиба ва “Ливерпуль” билан шартномасининг охирги йилини ўтказаётган Иброҳим Конатедир.    

Франция терма жамоасининг бу икки вакили ёши, мавқеи, ишончли ўйини ва юқори даражадаги учрашувларда тўплаган тажрибасига кўра, “Реал” талабларига жавоб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!