Расман! "Насаф" Муҳаммадиев билан шартномани узайтирди

  • 28 Dec 18:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг амалдаги чемпиони Қаршининг “Насаф” клуби кеча Умар Эшмуродовнинг қайтганини расман эълон қилганди. Бу сафар ҳам ушбу клубга доир яна бир хабар мавжуд.

Tecno

Гап шундаки, “Насаф” 35 ёшли ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев билан шартномани узайтирганлиги маълум бўлди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Шуҳрат Муҳаммадиев “Насаф”га ўтган йили қайтган бўлиб, жорий йилги мавсумда ҳаммаси бўлиб 24 та ўйинда иштирок этди ва майдонда 1771 дақиқани ўтказди.

“Насаф” клуби ва Муҳаммадиев ўртасидаги янги шартнома муддати 2025 йилнинг охиригача амал қилади.

Расмий хабар! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Comments

You must be logged in to commet!