Расман. МЮ яна бир трансферни эълон қилди

  • 02 Feb 17:48
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" расмий сайти орқали янги трансферини эълон қилди. Жамоа таркибига "Лечче" клубидан  Патрик Доргу қўшилди. 20 ёшли футболчи "қизил иблислар" билан 2030-йилнинг ўртасигача мўлжалланган шартнома имзолади. Унда яна бир мавсумга узайтириш опсияси ҳам мавжуд.

Tecno

Доргу универсаллиги билан ажралиб туради – у чап қанот ҳимоячиси, чап ярим ҳимоячи ва ҳаттоки ўнг вингер позицияларида ҳам ўйнай олади. Жорий мавсумда даниялик футболчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Аввалроқ матбуотда Патрик Доргунинг трансфери "Манчестер Юнайтед"га 30 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.

Comments

You must be logged in to commet!