Расман! "Бавария" япониялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олди

CHERY AUTO

Расман "Бавария" Ҳироки Итони ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди. 

Tecno

Image

Мюнхенликлар 25 ёшли футболчининг 30 миллион евролик товон пулини тўлади. Шунингдек, у билан 2028 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланди.  

Ито штутгартликлар билан ажойиб мавсум ўтказди. У 2021 йилда 400 минг евро эвазига сотиб олинган ва энди 30 миллион евро фойда келтирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳироки Япония таркибида Осиё кубогида иштирок этган. У 3 та ўйинда майдонга тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!