Расман! "Барселона" бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади

  • 27 июнь, 2019, 14:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Валенсия” клуби дарвозабони расман “Барселона” футболчисига айланди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли бразилиялик посбоннинг трансфери “кўк-анор ранглилар”га 29 млн еврога тушган. Бундан ташқари “кўршапалаклар” кейинчалик яна 9 млн евро бонус ишлаб олишлари мумкин.

Нетонинг ўзи эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг товон пули эса 200 млн евро этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг голландиялик дарвозабони Яспер Силлессен тез орада Нето ўрнига “Валенсия”га йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!