Расман! "Арсенал" Чемпионлар лигасида ўйнамайди

  • 9 май, 2021, 15:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Келаси мавсум Чемпионлар лигасида "Арсенал"нинг иштирок этмаслиги аниқ бўлди.

Tecno

Кеча "Челси"нинг "Манчестер Сити" (1:2) устидан қозонган ғалабасидан сўнг, "канонирлар" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини буткул йўқотди.

"Арсенал"да Чемпионлар лигасига Европа лигаси орқали йўл олиш имконияти ҳам мавжуд эди. Бироқ лондонликлар ярим финалда "Вильярреал"га (1:2, 0:0) имкониятни бой бериб қўйди.

"Арсенал" Чемпионлар лигасида сўнгги бор 2017/18 йилги мавсумда иштирок этган эди. Ўшанда жамоани Арсен Венгер бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!