Рақиблар Ламин Ямални “ўйиндан чиқаришди”

  • 13 октябрь, 2024, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Миллат лигасининг учинчи турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Дания футболчилари устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Ўйинда ғалаба қозонганига қарамай, испанлар “Баселона”дан терма жамоага чақиртирилган Ламин Ямалнинг аҳволидан хавотирда.

Етакчи ўйинчилардан ҳисобланган 17 ёшли футболчини бош мураббий Луис де ла Фуэнта ўйин охирида захирага олишга мажбур бўлди. Ламин  Ямаль юкламанинг кўплиги ва данияликлар деярли ҳар бир яккакурашда  унга нисбатан ўта қўпол ўйнагани боис, ёш ўйинчи оқсоқланиб қолганди.

Ламин энди тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг, жароҳатланиш даражаси ва тикланиш муддати аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мурад Умаров
13/10/2024 12:35
МТЖамоларди шуниси ёмонда..
Ватан учун жанг килади клублар азият чекади.