
"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Гадоев билан шартнома имзолади
Шоҳруҳ Гадоев - "Қўқон-1912" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Шоҳруҳ Гадоев фаолияти давомида Ўзбекистоннинг бир нечта жамоаларида, шунингдек, Баҳрайн, Озарбайжон ва Корея чемпионатларида муваффиятли фаолият олиб борган.
Шунингдек, Ўзбекистон МТЖ сафида 14 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та гол уришга эришган.
Ярим ҳимоячи фаолияти давомида 294 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол урган ва яна 24 та голга ассистлик қилган.
Comments