“Қария” Роналду Холанд ва Мбаппега “дарс” бериб қўйди

  • 17 Oct 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида сафар учрашувида Босния ва Герцеговинани 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Tecno

Биринчи бўлимнинг ўзида дубль қайд этган Криштиану Роналду 2023 йилда энг кўп гол урган футболчилар рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Иккита аниқ зарба эвазига Роналдунинг бу йил “Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси учун урган  голлари сонини роппа-роса 40 тага етди. 38 ёшли тажрибали ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича янги авлод тўпурарлари – Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппедан ўзиб кетди.

Холанд “Манчестер Сити” ва Норвегия ўйинларида бу йил ҳисобидан 39 та тўп киритган. ПСЖ ва Франция терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобида 35 та гол бор.

Comments

You must be logged in to commet!