ПСЖ ва "Атлетико" ҳам Ришарлисон учун курашга қўшилди

  • 12 май, 2019, 13:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ва "Атлетико" Мадрид клуби "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисонга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Улар 22 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, “ирисчилар” уни 50 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ришарлисон учун шунингдек "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 14та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!