
ПСЖ Неймарга нарх белгилади
ПСЖ раҳбарияти Неймарни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда "Marca" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар ёзда футболчи билан хайрлашмоқчи. Клуб унинг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аввалроқ, клуб эгалари унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсум Неймар Франция чемпионатида бор йўғи 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд. Бразилиялик ҳужумчининг клуб билан амалдаги битими 2025 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар